Ўзбекистон | 08:22 / 14.09.2021
6263
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда энди жиноятларнинг содир этилиши сабаблари таҳлил қилинади

Вазирлар Маҳкамаси томонидан Жиноятларнинг сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни муҳокама қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низом қуйидагиларни назарда тутади:

  • жиноятларнинг сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни муҳокама қилишни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби;
  • жиноятларнинг тури ҳамда хусусиятларидан келиб чиқиб, вакиллари муҳокамада иштирок этиши шарт бўлган давлат органлари ва ташкилотлар рўйхати;
  • содир этилган жиноятлар ҳамда суднинг айблов ҳукми қонуний кучга кирган шахслар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш ва ҳисобини юритиш бўйича ишчи орган ва унинг вазифалари.

Жиноятларнинг сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар муҳокамаси:

  • содир этилган жиноят ҳолати бўйича - жиноят содир этилган ҳудуддаги маҳаллада жиноят иши қўзғатилган кундан бошлаб уч кун ичида;
  • жиноят содир этган шахс бўйича - унинг яшаш жойидаги маҳаллада суднинг қонуний кучга кирган айблов ҳукми ички ишлар органларига келиб тушган кундан бошлаб уч кун ичида ўтказилади.

Оғир ва ўта оғир жиноятлар сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар муҳокамаси Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри даражасидаги секторлар ҳамда давлат органлари ва ташкилотлар раҳбарлари томонидан жамоатчилик вакиллари иштирокида амалга оширилади. Унча оғир бўлмаган ва ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар - туман (шаҳар) даражасидаги секторлар ҳамда давлат органлари ва ташкилотлар раҳбарлари томонидан жамоатчилик вакиллари иштирокида амалга оширилади.

Жиноятларнинг сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар муҳокамаси жараёнида:

  • содир этилган жиноят ҳолати бўйича жиноят иши мазмуни;
  • жиноятга алоқадор бўлган шахслар тўғрисидаги маълумотларни ошкор этишга;
  • шахснинг жиноят содир этилишида айблилик масаласини муҳокама қилишга;
  • улар муҳокамада иштирок этишига йўл қўйилмайди.
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид