Ўзбекистон | 08:05 / 22.09.2021
2858
1 дақиқада ўқилади

38та маҳаллада «Электрон кузатув масканлари» ташкил этилади

“Маҳаллаларда жамоат тартибини сақлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди 

2021 йил 1 октябрдан 2022 йил 1 октябргача маҳаллаларда барпо этилган айрим “Жамоатчилик назорати масканлари” (масканлар) негизида “Электрон кузатув масканлари” фаолиятини ташкил этиш бўйича эксперимент ўтказилади

Эксперимент доирасида:

  • тадбиркорларга бериладиган масканлар ва уларнинг бинолари атрофида 6 квадрат метргача “Электрон кузатув масканлари” жойлаштирилади, қолгани тадбиркорлик учун 5 йил муддатга ижаранинг “ноль” ставкаси асосида берилади;
  • масканлар ижара шартномаси асосида бериладиган тадбиркорлар “E-auksion” платформасида электрон танлов ўтказиш орқали аниқланади;
  • ижара муддати тугагандан сўнг масканларнинг бинолари маҳаллага мулк ҳуқуқи асосида қолдирилади.

Тегишли 38та маҳалладаги масканлар “Электрон кузатув масканлари” фаолиятини ташкил этиш учун тадбиркорларга ижара ҳуқуқи асосида берилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид