Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия лираси қиймати рекорд даражада пастлади
Бундан аввалги тарихий минимум 2021 йил 22 июнда қайд этилганди — ўшанда бир доллар нархи 8,78 лирага чиққанди.
Туркия марказий банкининг асосий ставкани пасайтириш тўғрисидаги қароридан сўнг лира курси рекорд минимумни янгилади. Савдо маълумотларига кўра, бир доллар қиймати 8,79 лирани ташкил этди.
Бундан аввалги тарихий минимум 2021 йил 22 июнда қайд этилганди — ўшанда бир доллар нархи 8,78 лирага чиққанди.
23 сентябрь куни мамлакат марказий банки асосий ставкани 19дан 18 фоизга туширди.
Аввалроқ Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған асосий ставкани оширишга қарши чиққанди. Туркия президенти асосий ставканинг оширилиши инфляцияни кучайтиради деб ҳисобламоқда.
Марказий банкнинг ҳозирги раҳбари Шаҳап Кавжиўғли 2021 йил мартда ушбу лавозимга тайинланганди. Ундан аввал раҳбар бўлган Нажи Агбала асосий ставкани 17 фоиздан 19 фоизга кўтаргани учун лавозимидан бўшатилганди.
Мавзуга оид
20:52 / 15.05.2025
Шавкат Мирзиёев Туркия вице-президенти билан учрашди
02:31 / 15.05.2025
Путин Украина билан музокараларда иштирок этадиган делегация таркибини тасдиқлади
23:40 / 14.05.2025
Зеленский: Украина музокараларнинг ҳар қандай форматига тайёр
17:14 / 14.05.2025