Ўзбекистон | 12:31 / 15.10.2021
2348
1 дақиқада ўқилади

Бухоро марказий деҳқон бозорида истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулоти сотилаётгани аниқланди 

Фото: Бухоро вилоят ИИБ ахборот хизмати

Бухоро марказий деҳқон бозорида истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулоти сотаётган шахслар қўлга тушган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Самарқанд вилоятининг Ургут туманида яшовчи, 1989 йилда туғилган Ҳ.A. ҳамда Ромитан туманининг Қаҳрамон маҳалласида яшовчи, 1978 йилда туғилган М.К. истеъмолга яроқсиз 150 литр пахта ёғини 3 млн 750 минг сўмга сотаётган вақтда ушланган.

Ғиждувон тумани санитария эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг хулосасига кўра, мазкур ёғ маҳсулоти қўлбола усулда чигитдан олинган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Олдинроқ сотиш учун Бухородан Тошкентга олиб кетилаётган сифатсиз гўшт Навоийда тўхтатиб қолинганди.

Мавзуга оид