Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззахда маст фуқаро ҳамқишлоғини пичоқлади
Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида икки нафар маст фуқаро ўзаро жанжаллашган. Жанжал давомида улардан бири иккинчисини пичоқлаган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Ғаллаорол тумани «Гулчамбар» қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи шахс ҳамқишлоғини “Нега уйимга келиб жанжал қиласан?” деган важ билан пичоқлаган.
Оқибатда жабрланувчи чап кўкрак соҳасида кесилган ва чап орқа соҳасида санчилган жароҳат, мастлик ва постравматик шок ташхиси билан шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Дастлабки суриштирувда аниқланишича, ҳодиса юз берган вақтда айбланувчи ҳам маст ҳолда бўлган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
11:16 / 24.05.2025
Тошкентда 22 ёшли йигит кўчада танишини пичоқлади
17:28 / 21.05.2025
ИИБ ходимини пичоқлаган шахсни автобусда ушлашган. Ҳодиса тафсилотлари
16:23 / 17.04.2024
Тошкентда профилактика инспектори маст эркак томонидан пичоқланди
15:36 / 25.05.2023