Жамият | 12:34 / 20.10.2021
2173
2 дақиқада ўқилади

Жиззахда Nexiа йўлни кесиб ўтаётган мактаб ўқувчисини уриб юборди

Фото: Getty Images

Жиззах вилояти Бахмал туманида Nexiа йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган ўқувчини уриб юборган. Оқибатда ўқувчи оғир тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, давлат аҳамиятига эга бўлган 4Р-41 Ғаллаорол-Бахмал автомобил йўлининг 28-километрида вояга етмаган ўқувчи иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Бахмал тумани Новқа маҳалласида яшовчи ҳайдовчи ўз бошқарувида бўлган Nexiа машинаси билан йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган мактаб ўқувчисини уриб юборган.

Оқибатда туманнинг Оқтош маҳалласида яшовчи ўқувчи оғир тан жароҳатлари олиб, бош мия суяги очиқ синиши, травматик шок ҳолати ташхиси билан шифохонага ётқизилган.

Қайд этилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан Бахмал тумани ИИБ томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид