Жаҳон | 18:41 / 21.10.2021
6853
1 дақиқада ўқилади

Туркияда Исроилнинг 15 нафар агенти қўлга олингани хабар қилинди

Улар Исроил разведкасига махфий маълумот ва ҳужжатлар етказиб берганлиги айтилмоқда.

Фото: Anadolu Agency

Истанбул шаҳрида Исроил «Моссад» махсус хизматининг 15 нафар ахборотчи агенти қўлга олинди. Бу ҳақда Anadolu агентлиги хабар бермоқда.

Жосусликда айбланаётган Фаластин ва Сурия фуқаролари Туркия ҳудудида истиқомат қилган ва Истанбул прокуратураси суриштируви доирасида қўлга олинган.

Агентлик суҳбатдошларининг сўзларига кўра, улар Исроил разведкасига махфий маълумот ва ҳужжатлар етказиб берган.

Маълум қилинишича, жосуслик тармоғи аъзолари электрон ўтказмалар ва курьерлар орқали ҳақ олиб келишган.

27 июлда Эрон контрразведкаси мамлакат чегараси яқинида «Моссад» агентларини қўлга олганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид