Ўзбекистон | 10:20 / 26.10.2021
2020
2 дақиқада ўқилади

Самарқанд вилоятида дастурларда белгиланган объектларни фойдаланишга топшириш муддати кечикаётгани айтилди

Фото: Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бошқармаси

Самарқанд вилоятида “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларида белгиланган объектларни фойдаланишга топшириш муддати кечикмоқда. Бу ҳақда вилоят Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бошқармаси маълум қилмоқда.

Қайд этилишича, 2021 йил “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида Самарқанд вилоятининг 717 та қишлоқ ва 198 та маҳалла архитектура қиёфасини янгилаш ва ҳудудларини ободонлаштириш кўзда тутилган. 3 759 та объектда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилиши белгиланиб, шундан 3 057 та объект фойдаланишга топширилиб, 81 фоизга бажарилган.

Қайд этилишича, амалга оширилаётган ишлар билан бир қаторда, 702 та объектни фойдаланишга топшириш муддати кечиктирилмоқда. Жумладан, Каттақўрғон шаҳрида 75 та (23 та йўл қурилишида, 6 та ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тизимида ва 46 та паст кучланишли электр таъминотида) ва Оқдарё туманида 26 та (4 та йўл қурилишида, 5 та ижтимоий соҳа объектларида, 1 та ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тизимида, 16 та паст кучланишли электр таъминотида) объектнинг фойдаланиш муддати кечикмоқда.

Мавзуга оид