Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ford машинани электрокарга айлантирадиган электродвигателларни сота бошлади
Двигателлар Mustang бренди остида илк марта ишлаб чиқарилган электромобиль версиясига асосланган.
Eluminator e-crate электродвигатели қувватни 281 от кучигача ривожлантиради. Тизим нархи 3900 доллар. Двигатель тақдимоти учун Ford 1978 йилда чиққан F-100 классик пикапи электр шаклини ягона нусхада ишлаб чиқди. У Eluminator e-crate’нинг умумий қуввати 480 от кучи бўлган иккита электр моторлари билан жиҳозланди. Автомобиль характеристикаси Mustang бренди остида илк марта ишлаб чиқарилган Mustang Mach-E GT электрокарига мос келади.
Ford ички ёниш двигателига эга машиналарни электрокарга айлантиришни осонлаштириш учун келажакда аккумулятор тизимлари, контроллерлар, инверторлар ва бошқа эҳтиёт қисмларни ишлаб чиқаришни режалаштирган. Шу йўл билан компания кўплаб автомобиль эгалари учун машиналарни модернизация қилишни осонлаштирмоқчи.


Мавзуга оид
21:36 / 20.11.2024
Ford компанияси Германияда салкам 3 мингта иш ўрнини қисқартиради
21:35 / 18.11.2024
Ford хавфсизлик камарларидаги муаммо сабаб 112 мингдан зиёд автомобилини чақириб олади
18:54 / 02.07.2023
Учар электрокар, ёғоч шаҳар ва олма терадиган дронлар – ҳафта технодайжести
22:45 / 28.02.2023