Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳамбургда Туркиядан келган самолётда йўловчи ўлик ҳолда топилди
Туркия Pegasus Airline авиакомпаниясининг Истанбулдан Германиянинг Ҳамбург шаҳрига келган рейсида ўлик йўловчи топилди. Кейинроқ йўловчининг ўлими сабабини аниқлаш учун унинг жасади ёрилганда, у коронавирусга чалингани аниқланган. Бу ҳақда Focus online нашри хабар берди.
Воқеа 25 октябрда юз берган. Вафот этган йўловчи 51 ёшли эркак бўлган. У Истанбулга нима мақсадда боргани ҳозирча номаълум.
Айни вақтда эркак коронавирус билан касалланган ҳолда самолёт бортига қандай чиқа олгани тергов қилинмоқда. Ҳамбургнинг соғлиқни сақлаш масалалари бошқармасида Туркиядан қайтувчи ҳар бир йўловчи ёки коронавирусга қарши эмлангани ҳақидаги сертификатни, ёки вирусга топширган тести натижаси манфий чиққани ҳақидаги ҳужжатни тақдим қилиши кераклиги айтилган. Бошқармада таъкидланишича, эркак билан самолётда учиб келган барча йўловчилар воқеадан хабардор қилинади ва карантинга кетишлари керак бўлади.
Pegasus Airline’да йўловчи рейсга коронавирус бўйича кўрсатмаларга амал қилинган ҳолдагина чиқа олгани айтилган. Авиакомпания маълумотларига кўра, эркак бортга ўтиришдан олдин эмланганлик ҳақидаги сертификатни тақдим қилган.
Мавзуга оид
23:27 / 23.05.2025
Ҳамбург марказий вокзалида аёл киши пичоқ билан одамларга ҳужум қилди. Камида 12 киши жароҳат олди
15:02 / 23.05.2025
Истанбулда Ўзбекистон фуқароларини ишга жойлаштириш масаласи муҳокама қилинди
19:10 / 17.05.2025
Истанбул аэропортида танасига олтин яширган ўзбекистонлик аёллар ушланди
13:33 / 17.05.2025