Жаҳон | 15:24 / 04.11.2021
3675
1 дақиқада ўқилади

Жанубий Кореяда коронавирус юқтириш ҳолатлари кескин кўпайди

Мамлакатда 1 ноябрдан карантин чоралари юмшатилганди. Хусусан, умумий овақтланиш ва маданият муассасалари фаолиятига қўйилган чекловлар тўлиқ олиб ташланди.

Фото: AFP/Getty Images

Жанубий Кореяда коронавирус юқтириш билан боғлиқ ҳолатлар сони кескин ўсди, деб хабар берди мамлакат касалликларни назорат ва профилактика қилиш миллий бошқармаси.

Маълумот берилишича, ўтган суткада 2 482та янги ҳолат қайд этилган. Кетма-кет икки кундан буён қарийб 2,5 мингга яқин янги ҳолатлар аниқланмоқда. Соғлиқни сақлаш органлари касалликка чалинишлар сони янада ўсиши мумкинлигини истисно қилмаяпти.

Мамлакатда 1 ноябрдан карантин чоралари юмшатилганди. Хусусан, умумий овақтланиш ва маданият муассасалари фаолиятига қўйилган чекловлар тўлиқ олиб ташланди.

Пандемия бошланганидан буён Жанубий Кореяда 373,1 мингдан ортиқ инсонда инфекция аниқланган, 2 916 киши касалликдан вафот этган. Мамлакат аҳолисининг  75,2 фоизи коронавирусга қарши тўлиқ эмланган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид