Жаҳон | 16:31 / 05.11.2021
5138
1 дақиқада ўқилади

Литва Беларусь билан чегарада девор қуришни бошлади

Пўлатдан тикланадиган деворнинг баландлиги 3,4 метрни ташкил этади, деворнинг устки қисми баландлиги 0,6 метр келадиган тиканли сим билан қопланади.

Фото: Reuters

Литва ноқонуний мигрантлар оқими сабабли Беларусь билан чегарада Европадаги биринчи пўлат девор қуришни бошлади, деб хабар берди Reuters.

Хабарга кўра, пўлатдан тикланадиган деворнинг баландлиги 3,4 метрни ташкил этади, деворнинг устки қисми баландлиги 0,6 метр келадиган тиканли сим билан қопланади.

Мамлакат узунлиги 500 километрга тенг бўладиган девор қурилиши учун 152 миллион евро ажратган. Девор келаси йил сентябрда битиши режалаштирилган.

Мамлакат чегара хизматининг маълумот беришича, шу йилнинг августига қадар Беларусдан Литвага 4 мингдан ортиқ мигрант ўтган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид