Ўзбекистон | 09:56 / 06.11.2021
5826
1 дақиқада ўқилади
Сурхондарёда фуқаронинг 800 миллион сўмини ўзлаштирган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Термиз шаҳрида фуқаронинг 800 миллион сўмини ўзлаштирган шахсга жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Термиз шаҳар Меҳробод маҳалласида яшовчи М.Чори шаҳар ИИБга ариза билан мурожаат қилган. У ўз мурожаатида, Меҳробод маҳалласида яшовчи, Ф.В. 2019 йил май ойида, қурилиш маҳсулоти етказиб бериш учун 800 миллион сўм пулларини олиб, берган ваъдасини бажармасдан ушбу пулларни ўзининг эҳтиёжларига ишлатиб юборганини билдирган.
Қайд этилишича, 2021 йил 20 октябрь куни Термиз шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлимидан Ф.В.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
18:45 / 21.11.2022
Алданиб қолманг: Telegram'да аҳолига пул тарқатилаётгани ҳақида ёлғон хабар айланиб юрибди
07:36 / 09.12.2021
Бухорода тадбиркорга банкдан 400 минг доллар кредит олишда ёрдам беришни ваъда қилган ССП ходими ушланди
17:39 / 06.12.2021
Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари 29 минг доллар билан ушланди
13:25 / 06.12.2021