Ўзбекистон | 08:31 / 13.11.2021
4135
1 дақиқада ўқилади

Янгиариқ тумани ҳокими ҳайфсан интизомий жазосини олди

Хоразм вилояти, Янгиариқ тумани ҳокими Давлетов Анвар Кенжаевичга ҳайфсан интизомий жазоси қўлланди.

Фото: Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Бу ҳақда Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрмановнинг фармойиши эълон қилинди.

«Иш фаолияти давомида ўз вазифасига масъулиятсизлик билан ёндашиб, ўзига юклатилган вазифаларни бажаришда сусткашликка  ҳамда  жиддий  камчиликларга йўл қўйганлиги учун Янгиариқ тумани ҳокими вазифасини бажарувчи Давлетов Анвар Кенжаевичга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 181-моддасига асосан ҳайфсан интизомий жазо чораси қўлланилсин», дейилади ҳужжатда.

Аввалроқ, президент Шавкат Мирзиёев «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт экиш ишлари бир қанча туманларда, жумладан Янгиариқда ҳам вақтида бошланмаганини ва туман ҳокими қатъий огоҳлантирилишини маълум қилган эди.

Давлетов Анвар Кенжаевич Янгиариқ тумани ҳокими вазифасини 2020 йил декабрь ойидан бери бажариб келмоқда. У 1985 йил Қўшкўпир туманида туғилган. Маълумоти олий. Мутахассислиги – Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар.

Мавзуга оид