Жаҳон | 17:24 / 18.11.2021
4634
1 дақиқада ўқилади

Олимлар ниқоб тақиш коронавирус юқтириш хавфини 53 фоизга камайтиришини исботлашди

Қайд этилишича, қўлларни мунтазам ювиш ҳам касалликка чалиниш хавфини 53 фоизга камайтиради.

Фото: ТАСС

Эдинбург ва Австралиянинг Монаша университетлари олимлари ниқоб тақиш коронавирус юқтириш хавфини 53 фоизга, ижтимоий масофа сақлаш 25 фоизга камайтиришини исботлашди, деб хабар берди The Guardian.

Тадқиқотга кўра, пандемия давридаги турли чекловларнинг самарадорлиги ўрганилган. Олимлар турли мамлакатлардаги 30та тадқиқотни таҳлил қилган ва ниқоб тақиш COVID-19 юқтиришнинг олдини олишда энг яхши восита деган хулосага келган.

Шу билан бирга, локдаунлар, чегаралар, мактаб ва ишхоналарни ёпиш каби чоралар қўшимча таҳлилни талаб қилиши айтилган.

Қайд этилишича, қўлларни мунтазам ювиш ҳам касалликка чалиниш хавфини 53 фоизга камайтиради, аммо бу борадаги тадқиқотлар етарлича эмаслиги боис бу рақамни аниқ деб бўлмайди.

Мавзуга оид