Жаҳон | 15:35 / 19.11.2021
2608
1 дақиқада ўқилади

Австрияда 22 ноябрдан умумий локдаун жорий этилади

Бу давр мобайнида барча оммавий ва маданий тадбирлар бекор қилинади, овқатланиш ва маданият муассасалари, савдо нуқталари, мактаблар ёпилади.

Фото: AP

Австрияда 22 ноябрдан умуммиллий локдаун эълон қилинди, деб хабар берди ORF. Бу ҳақда канцлер Александр Шалленберг ва соғлиқни сақлаш вазири Волфганг Мюкштейн маълум қилди.

Локдаун ўн кундан кам, 20 кундан кўп бўлмаган муддатга жорий этилади.

Бу давр мобайнида барча оммавий ва маданий тадбирлар бекор қилинади, овқатланиш ва маданият муассасалари, савдо нуқталари, мактаблар ёпилади.

“Биз бешинчи тўлқин келишини хоҳламаймиз”, – деди Австрия канцлери.

Хабар қилинишича, Австрияда 1 февралдан мажбурий вакцинация жорий этилади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид