Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилояти телерадиоканали ташкил этилди
Президент “Тошкент вилояти телерадиоканалини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси тизимида Тошкент вилояти телерадиоканали – “Nurafshon TV” ташкил этилди.
Қуйидагилар Тошкент вилояти телерадиоканалининг асосий вазифалари этиб белгиланди:
- Тошкент вилоятининг ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий ва маданий-маърифий ҳаётида рўй бераётган ислоҳотлар, фаровонлик, тараққиёт ва бунёдкорлик йўлида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар ҳамда яратилган имкониятлар ҳақида аҳолини мунтазам хабардор қилиб бориш;
- жойларда ислоҳотларни амалга оширишга тўсиқ бўлаётган омилларни кенг жамоатчилик муҳокамасига олиб чиқиш, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар фаолияти юзасидан самарали ва таъсирчан жамоатчилик назоратини ўрнатиш;
- аҳолининг сиёсий ва ижтимоий фаоллигини ошириш, уларда қатъий фуқаролик позициясини шакллантириш, сифатли давлат хизматларини кўрсатиш ва улардан самарали фойдаланиш масалаларини теле- ва радиодастур орқали ёритиш;
- ҳудуднинг тарихи, маданияти, санъати, адабиёти ва урф-одатлари, бой табиати, сўлим гўшалари ва туризм салоҳиятини акс эттирувчи, уларни ўрганиш, асраб-авайлаш ва кенг тарғиб қилишга йўналтирилган кўрсатув ва эшиттиришлар тайёрлаш;
- аҳолининг интеллектуал ва маданий савиясини ошириш, фуқароларнинг онгида демократик қадриятларни мустаҳкамлаш, ёшлар ва ўсиб келаётган авлодни ватанпарварлик, умуминсоний қадриятларни ҳурмат қилиш ва миллатлараро тотувлик руҳида тарбиялашни тарғиб қилиш;
- давлат ва нодавлат телерадиокомпаниялар, ахборот агентликлари, шунингдек, халқаро ташкилотлар билан ахборот алмашиш бўйича самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш.
Тошкент вилояти маъмурий маркази – Нурафшон шаҳрида Тошкент вилояти телерадиоканали учун комплекс бино қуришга 1,3 гектар ер майдони ажратилган ҳамда қурилиш бўйича лойиҳа-қидирув ишлари амалга оширилиб, лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилган.
Тошкент вилояти телерадиоканали фаолияти “Toshkent” телерадиоканали эфири билан параллел равишда олиб борилади. Тошкент вилояти телерадиоканалининг имижи, лейбли, видеолавҳалари каби асосий таниқлик белгилари ишлаб чиқилади. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси тизимидаги радиоканалларнинг бирида Тошкент вилояти билан боғлиқ бўлган воқеа ва ҳодисаларни ёритиб бориш учун алоҳида эфир вақти ажратилади.
Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ёшлар иттифоқи, Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг: “Yoshlar”, “Navo” ва “Kinoteatr” телеканаллари ихтисослаштирилган реклама хусусиятига эга бўлган канал сифатида фаолият кўрсатишига рухсат бериш; “Ўзбекистон” телерадиоканалида “Қишлоқ хўжалиги” таҳририятини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланди.
Мавзуга оид
20:37 / 26.05.2025
Тошкент вилоятида ичимлик ва оқова сув хизматлари нархи оширилади
18:52 / 21.05.2025
Тошкент вилоятида уйида йўлбарс боқиб келган шахс аниқланди
10:12 / 15.05.2025
Тошкент вилоятида 13 та тарихий ёдгорликка зарар етказилди
14:50 / 13.05.2025