Нидерландиянинг Роттердам шаҳрида коронавирус чекловларига қарши намойишлар тартибсизликларга айланиб кетди
Ўтган шанба куни Нидерландия ҳукумати касалланиш ҳолатлари кескин ўсгани сабабли уч ҳафталик локдаун жорий этганди.
Нидерландиянинг катталиги жиҳатидан иккинчи ўринда турувчи Роттердам шаҳрида ҳукуматнинг коронавирусга қарши курашиш бўйича янги жорий этган чоралари сабабли тартибсизликлар келиб чиқди. Норозилик намойиши иштирокчилари полиция ходимларига тош ва петардалар улоқтирди, патрул машиналарига ўт қўйди.
Юзлаб намойишчилар коронавирусга қарши вакцинация паспортлари жорий этилиши ва рождество байрамида мушакбозлик қилиш тақиқланишига қарши норозилик билдириш учун шаҳар марказига тўпланди.
Полициячилар огоҳлантирувчи ўқ узишга мажбур бўлди. Шаҳарда фавқулодда ҳолат эълон қилинди.
Ўтган шанба куни Нидерландия ҳукумати касалланиш ҳолатлари кескин ўсгани сабабли уч ҳафталик локдаун жорий этганди. Дўкон ва ресторанларнинг ишлаш вақти қисқартирилди, спорт тадбирларига чеклов ўрнатилди.
Ҳукуматнинг коронавирусга қарши вакцинация паспортларини жорий этиш режаси айниқса кескин норозиликларга сабаб бўлди. Ҳукумат турли муассасаларга фақат ковид-паспорти бўлганларнинг киришига рухсат беришни режалаштирмоқда.
Рождество ва янги йил байрамларида мушакбозлик ўтказишнинг тақиқланиши эса оловга мой сепгандек бўлди. Ҳукуматнинг таъкидлашича, бу чора “соғлиқни сақлаш тизимини ортиқча юкламадан халос қилади”.
Мавзуга оид
20:41 / 08.10.2024
Нидерландияда музей ходими металл банкалар кўринишидаги арт-объектни ташлаб юборди
11:20 / 07.10.2024
Нидерландия мудофаа вазири F-16 дастлабки партиясини Киевга топширди
23:26 / 01.10.2024
Нидерландия ўз флотини тўртта сувости кемаси билан тўлдиради
18:35 / 01.10.2024