Ўзбекистонда ОИВ инфекцияли аёллардан ҳар йили 550-600 нафар чақалоқ туғилмоқда
Ўзбекистонда ОИВ инфекцияли аёллардан ҳар йили ўртача 550-600 нафар чақалоқ туғилмоқда. Бу ҳақда АОКАда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, Республика ОИТСга қарши кураш маркази мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Қайд этилишича, 2006 йилдан бошлаб ЖССТнинг тавсияларига мувофиқ, ОИВ инфекциясининг онадан болага юқишининг олдини олиш дастури жорий этилган. Унга кўра ҳар йили ўртача 600 минг ҳомиладор ОИВ инфекциясига текширилади.
ОИВ инфекцияли аёллардан ҳар йили ўртача 550-600 нафар чақалоқ туғилади ва уларга ОИВ инфекциясини онадан болага ўтишининг олдини олиш мақсадида, ретровирусга қарши дорилар ўз вақтида бериб борилади.
ОИВ инфекциясининг онадан болага ўтишининг олдини олиш мақсадида туғилган чақалоқлар (6 ойликкача) сунъий озиқлантириш (қуруқ сут) билан таъминланади.
Мавзуга оид
13:50 / 22.10.2024
Олимлар ОИВ билан касалланган одамлар ўртасида буйрак кўчириб ўтказиш хавфсизлигини исботлади
15:56 / 08.10.2024
Туғуруқхоналардаги ўлимни қандай камайтириш мумкин? – Саудияда ишлаётган ўзбек шифокори билан суҳбат
11:51 / 24.05.2024
Ўзбекистонда ўғил болалар кўп туғилмоқда
15:00 / 15.04.2024