Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Стокҳолмда Ўзбекистон элчихонаси очилади
2021 йил 3 декабрь куни Стокҳолм шаҳрида амалий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг амалдаги раиси, Швеция ташқи ишлар вазири Анн Кристин Линде билан учрашув ўтказди.
Абдулазиз Комилов Швеция томонини ЕХҲТдаги муваффақиятли раислиги билан табриклаб, Ўзбекистоннинг мазкур тузилма билан конструктив ва ўзаро манфаатли мулоқотни кенгайтириш тарафдори эканини таъкидлади.
Ўзбекистон ва Швециянинг сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда икки томонлама муносабатларни ривожлантиришдан бирдай манфаатдор эканлиги тасдиқланди. Бўлажак тадбирлар шу жумладан, вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги даврасини ўтказиш жадвали кўриб чиқилди.
Стокҳолм шаҳрида Ўзбекистон элчихонасининг очилиши икки томонлама ҳамкорликни сезиларли даражада жадаллаштиришга хизмат қилиши қайд этилди.
Томонлар Афғонистондаги вазият юзасидан ҳам фикр ва мулоҳазалар алмашдилар.
Мавзуга оид
19:47 / 13.05.2025
Мисрда 5 нафар ўзбекистонлик мамлакатда бўлиш қоидаларини бузгани учун ушланди
23:14 / 22.04.2025
Қозоғистонда ота-онаси қарамоғисиз қолган бола Ўзбекистонга қайтарилди
21:40 / 15.04.2025
Туркияда ота-она қарамоғисиз қолган вояга етмаган қиз Ўзбекистонга олиб келинди
11:53 / 14.04.2025