Жаҳон | 17:11 / 07.12.2021
7495
1 дақиқада ўқилади

БААда шанба ва якшанба дам олиш кунлари деб эълон қилинди

Жума куни расмий иш вақти 4,5 соат - 7.30 дан 12.00 гача деб белгиланди.

Фото: Kun.uz

Бирлашган Араб Амирликларида эндиликда жума эмас, шанба ва якшанба дам олиш кунлари бўлади. Бу ҳақда WAM агентлиги хабар берди.

“Ҳафтадаги дам олиш кунлари ярим кунга узайтирилади, шанба ва якшанба ҳамда жума иш кунининг ярми дам олиш кунлари бўлади. Жума куни расмий иш вақти 4,5 соат - 7.30 дан 12.00 гача деб белгиланди”, – дейилади хабарда.

Шунингдек, жума намози барча масжидларда бир вақтда адо этилади ва соат 13.15 да бошланади. Шу билан бирга, давлат муассасалари ходимлари жума кунлари масофадан ишлашлари мумкин.

“Дам олиш кунларининг узайтирилиши БАА ҳукуматининг иш ва шахсий ҳаёт орасидаги мувозанатни яхшилаш ҳамда ижтимоий фаровонликни оширишга қаратилган саъй-ҳаракатларининг бир қисми ҳисобланади. Бу шу билан бирга, БААнинг иқтисодий рақобатбардошлигини ошириш борасидаги самарадорликни юксалтиради”, – дейилади ҳукумат изоҳида.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид