Ўзбекистон | 21:36 / 12.12.2021
9731
2 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда «Жигули» автобусни ағдариб юборди, бир киши вафот этди

Қашқадарё вилоятида «Жигули» автобус билан тўқнашиб, пачоқланиб кетди, ЙТҲ оқибатида бир киши вафот этиб, икки киши жароҳатланди.

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси

Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси Қашқадарё вилояти Нишон туманида содир бўлган ЙТҲ тўғрисида маълумот берди.

«Жорий йилнинг 11 декабрь куни соат 17:10ларда, Қашқадарё вилояти, Нишон тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р-89 автомобиль йўлининг 31-километрида ҳайдовчи, 1988 йилда туғилган Т.Б. «Ваз-2103» русумли автомобилни юқори тезликда бошқараётиб, руль бошқарувини йўқотган ва қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланиб келаётган, ҳайдовчи, 1996 йилда туғилган У.Б. бошқарувидаги «Isuzu» русумли автобус билан тўқнашган.

Натижада, «Ваз-2103» русумли автомобиль ҳайдовчиси, 1988 йилда туғилган Т.Б. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган ҳамда ушбу автомобиль йўловчиси, 2013 йилда туғилган Э.А. ва автобус йўловчиси, 1973 йилда туғилган М.Р. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган», дейилади хабарда.

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси

Мазкур ЙТҲ юзасидан Нишон тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид