Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухоролик фермерлар жорий йилги пахта ҳосилидан 2,4 трлн сўмлик даромад қилган
Бу ҳақда Бухоро шаҳрида ўтказилган қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишланган тадбирда вилоят ҳокими Ботир Зарипов маълум қилди. Вилоятда жорий йилда 345 минг тонна пахта териб олинган. Бу кейинги 20 йилда эришилмаган кўрсаткич бўлиб, ўртача ҳосилдорлик 35,2 центнерни ташкил этган. Натижада фермер хўжаликлари 2,4 трлн сўм даромад,650 млрд сўмдан ортиқ соф фойда қилган.
Таъкидланишича, жорий йилда вилоят бўйича 447 минг тоннадан ортиқ ғалла етиштирилиб, ўртача ҳосилдорлик 57 центнердан ошди. Пиллакорлар томонидан эса 42 минг 36 қути ипак қурти парвариш қилиниб, 2 400 тоннага яқин пилла хомашёси етиштирилди. Жорий йилда вилоятда қишлоқ хўжалиги экинларидан аҳоли даромадлари 1,8 трлн сўмни ташкил қилган.
Ҳосил байрамида вилоят аграр соҳасида хизмат қилаётган бир гуруҳ фидойилар қишлоқ хўжалиги, сув хўжалиги вазирликлари ва вилоят ҳокимлиги, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашининг кўкрак нишони, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Уларга “Қишлоқ хўжалиги фидоийси”, “Илғор фермер”, “Намунали томорқачи”, “Меҳнаткаш дехқон” каби кўкрак нишонлари топширилди.
Мавзуга оид
10:03 / 01.05.2025
Қоракўл ҳокими 600 млн сўм пулни тўламаслик учун фермерга босим қиляпти – Фермерлар кенгаши вакили
13:29 / 22.04.2025
Ҳокимларнинг гаровида қолаётган соҳа. Мақбуллаштириш жараёнидаги бедодликлар – уч фермер мисолида
11:19 / 02.04.2025
Юқори ҳосил олган фермерлар уч карра кам ер солиғи тўлайди
15:49 / 01.04.2025