Жаҳон | 22:43 / 17.12.2021
5111
1 дақиқада ўқилади

Толиблар Афғонистоннинг БМТдаги вақтинчалик вакилини тайинлади

Фото: imago

Афғонистон БМТдаги вақтинчалик вакилини тайинлади. Ушбу лавозимни Афғонистоннинг аввалги ҳукуматида БМТдаги доимий вакил бўлган Ғулом Исоқзой ўрнига Носир Аҳмад Фаик эгаллади. Бу ҳақда Афғонистоннинг БМТдаги ваколатхонаси Twitter’да маълум қилди.

Таъкидланишича, толиблар ҳукумати БМТда вакил тайинлагандан кейин Афғонистон ваколатхонаси БМТ раҳбарияти ва халқаро ташкилотга аъзо давлатлар билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича саъй-ҳаракатларини давом эттиради.

Аввалроқ толиблар БМТга мактуб йўллаб, унда аввалги ҳукумат томонидан тайинланган Ғулом Исоқзой БМТда Афғонистонни бошқа билдирмаслигини маълум қилган. Ўшанда толиблар БМТдаги вакил лавозимига Муҳаммад Суҳайл Шаҳин тайинланганини айтишган.

Толиблар Афғонистонда ҳокимиятни эгаллагач, Исоқзой уларни бир неча маротаба БМТда танқид қилган. Жумладан, у толиблар томонидан ташкил этилган ҳукуматни инклюзив деб бўлмаслигини айтган ва уларни инсон ҳуқуқларини бузишда айблаган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид