Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ветеринария ва чорвачилик тармоғида япон лойиҳалари амалга оширилади
Бу ҳақда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасида қўмита раиси Баҳром Норқобилов ва Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA)нинг юртимиздаги ваколатхонаси раҳбари Сугуру Миязаки ўртасида бўлиб ўтган мулоқотда маълум қилинди.
Эндиликда Япония халқаро ҳамкорлик агентлигининг имтиёзли молиявий кўмаги билан мамлакатимизда ветеринария ва чорвачилик, паррандачилик, шунингдек гўшт ва сут маҳсулотларини қайта ишлаш соҳаларида янги лойиҳалар амалга оширилади.
Шунингдек, учрашувда JICA ҳамда Япония Фан ва технология агентлиги (JST) томонидан амалга оширилаётган SATREPS дастури доирасида «Қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантириш ҳамда фермер ва деҳқон хўжаликларини қўллаб-қувватлаш» лойиҳасининг чорвачилик, балиқчилик ва озуқа базасини яхшилаш йўналишларида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг иштирок этишига келишилди.
Мулоқот сўнгида ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини белгилаш мақсадида 2022 йилнинг январида Япония ветеринария ва чорвачилик соҳаси экспертларининг юртимизга ташрифини ташкил этишга келишиб олинди.
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси Ахборот хизмати Ⓣ
Мавзуга оид
15:30 / 08.04.2022
Хориждан ветеринария соҳасидаги мутахассис ёллашга эҳтиёж йўқ
15:30 / 28.03.2022
Ўзбекистон чорвачилик тармоғига Европа Иттифоқи грант маблағи ажратади
15:30 / 10.12.2021
Ветеринария ва чорвачилик тармоқларига Ҳиндистон технологияси ва инновациялари жалб этилади
12:00 / 29.11.2021