Фарҳод Эрманов: «Урганч шаҳрининг канализация тизими талабга умуман жавоб бермайди»
Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов Урганч шаҳрининг ичимлик суви ва канализация тизими билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди.
«Урганч шаҳрининг канализация тизими фойдаланишга умуман яроқсиз. Уни яхшилашга 2008 йилдан бери ҳаракат қилинмоқда. 2021 йилга келиб бу ишларни бироз жонлантирдик.
Мана Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) лойиҳаси бўйича смета ишлаб чиқилмоқда. Лойиҳа ишлари бошланган, ЕТТБ томонидан молиялаштириш 2022 йилда очилади. Лойиҳани ишлаш жуда узоқ давом этадиган жараён, аммо ҳаракати бошланди. Агар молиялаштириш амалга оширилса, 2022 йил 3-4-чорагида қурилиш ишларини бошлаш мумкин. Ҳозирча канализация тизими ҳолати санитария ва экология нуқтаи назаридан қониқарсиз.
Ичимлик суви тармоғини яхшилашга 10 миллиард сўм пул сарфлаяпмиз. Афсуски, пандемия сабабли 2 йилдан бери шу маблағни ишлата олмадик. Чунки (Туямўйин сув омборига) кириш-чиқиш имконияти чекланган.
300 минг куб.м. ҳажмли 2 та водоотстойник (сув тиндиргич) бор. Уларни тозалаш ва таъмирлаш керак. Агар режадаги ишларни бажарсак, Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистоннинг Амударё тумани ичимлик суви таъминоти яхшиланади. Бу ишлар назоратга олинган. Аммо ичимлик суви таъминоти билан боғлиқ ҳозирги вазият талабга жавоб бермайди», - деб вилоят ҳокими сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
11:17 / 02.10.2024
Хоразмда содир бўлган ёнғинда фуқаронинг уйи ёниб кетди
10:31 / 22.05.2024
Урганч шаҳрининг ноҳақ судланган собиқ прокурори оқланди ва 10 йил деганда ишга тикланди
19:13 / 22.04.2024
Хоразмда 38 ёшли аёл қотилликка қўл урди
15:50 / 19.03.2024