Трансформация АТБ "Қишлоқ қурилиш банк"ни ўзгартиряпти
Куни кеча бўлиб ўтган матбуот анжуманида журналистларга ана шу ўзгаришлар ҳақида ахборот берилди.
Унда сўзга чиққан банк Бошқаруви раиси Алишер Муратов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 майдаги “2020-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисидаги Фармони банк тизимини замонавий талаблар асосида ривожлантириш, мижозларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада яхшилаш ва оммабоплигини таъминлашда дастуриламал бўлаётганини таъкидлади. Мазкур Фармонга асосан, “2020-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тасдиқланган.
Анжуманда мамлакатимиз банк тизими Стратегия асосида фаол ислоҳотларни бошдан кечираётгани қайд этилди. Стратегиянинг асосий мақсади “инсон қадри учун” тамойилини ҳаётга татбиқ қилиш, аҳолини ва мижозларни рози қилишдир.
Ушбу мақсадни АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” ҳам ўзи учун энг устувор вазифа сифатида белгилаб олган. Шу асосда банк тизимида масофавий банк хизматларини ривожлантириш, янги инновацион хизматларни йўлга қўйиш, мобил дастурларни такомиллаштириш орқали аҳолига кенг қулайлик яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Замонавийлик, тезкорлик ва юқори сифат бу йўналишдаги саъй-ҳаракатларнинг асосини ташкил этади.
Ҳозирда АТБ "Қишлоқ қурилиш банк"нинг трансформацияси доирасида “Осиё тараққиёт банки” ва Халқаро консалтинг компаниялари билан ҳамкорлик қилинмоқда. Жумладан, халқаро консалтинг компанияси билан “Банкнинг 2020-2025 йиллардаги ривожлантириш стратегияси” ишлаб чиқилди, банкнинг ташкилий тузилмаси қайта кўриб чиқилди ва банкда Лойиҳа офиси ташкил этилди.
Трансформациянинг яна бир муҳим йўналиши - банк хизматларининг сифатини ошириш бўйича ҳам қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, хизмат кўрсатиш қамровини ошириш мақсадида, 46 та банк хизматлари марказлари ва 77 та ўз-ўзига хизмат кўрсатиш шохобчалари (24/7) ташкил этилди.
Аҳоли ва тадбиркорларга қулайликлар яратиш мақсадида рақамли ва масофавий банк хизматларининг янги турлари яратилмоқда. Хусусан:
- Мижозлар учун шахсий кабинет, банк маҳсулотларига онлайн аризалар ва банк пластик карталарини уйга етказиб бериш хизматлари жорий қилинди;
- 35 мингдан ортиқ Кобейжинг карталари муомалага чиқарилди;
- Quant янги мобил платформаси яратилди ва такомиллаштирилмоқда;
- Смартфонлардан NFC, QR-Code орқали савдо терминали ва тўлов карта сифатида фойдаланиш имконияти яратилди;
- янгича тизимда ишлайдиган Call марказ ташкил этилди;
- банк мижозлари учун 24/7 режимида банк операцияларини амалга ошириш имконияти яратилди;
- халқаро пул ўтказмаларини банкка бормасдан банк картасига қабул қилиб олиш имконияти яратилди;
- Банкоматлар орқали автоматлаштирилган шаклда 3,5 млн. АҚШ долларидан ортиқ операциялар бажарилди;
- Лойиҳаларни молиялаштириш тизимини самарали ташкил этиш мақсадида банкда Андеррайтинг тизими жорий қилинди;
- банкнинг янги мобил иловаси ишлаб чиқилди ва бунда контактсиз тўловлар амалга ошириш, банкнинг нафақат онлайн омонатлари, балки банк томонидан таклиф этилаётган барча омонатларни масофадан бошқариш имкониятлари яратилди.
Бу трансформация жараёнларида янги банк хизматлари турларини кўпайтириш бўйича ишларнинг ҳаммаси эмас. Янги хизматларни жорий қилиш устида изланишлар тўхтамайди. Хусусан, айни пайтда ҳам трансформация жараёнлари фаол давом эттирилмоқда.
Бунинг натижасида, жорий йилда Чакана бизнес, Молия блоклари, Рискларни бошқариш, МҲХС, Ғазначилик & ALM йўналишлари ҳамда янги ташкил этилган Лойиҳа офиси фаолиятини такомиллаштириш юзасидан халқаро экспертларни жалб қилиш бўйича тендер асосида Ernst and Young Advisory халқаро консалтинг компанияси билан ҳамкорлик йўлга қўйилди.
Келгусида Андеррайтинг электрон дастурини такомиллаштириш, мижозлар билан ҳамкорликда Cash-back тизимларини жорий қилиш, тажриба тариқасида смарт офис ташкил этиш, “онлайн ипотека”, уй-жой бозори портали, “Маркетплейс” электрон савдо платформасини яратиш, масофавий (мобил банкинг, интернет банкинг орқали) хизматларни ва мультивалютали ўтказмалар тизимларини амалиётга жорий этиш каби мижозлар учун янада қулай хизматлар жорий этилиши мақсад қилинган.
“Қишлоқ қурилиш банк” – фаровон ҳаётингиз хизматида.
Мурожаат учун:
Телефонлар: +998 78 150 00 55, 1254
Веб-сайт: www.qqb.uz
Telegram: @QQBANK
Facebook: fb.com/official.qqb.uz
Instagram: instagram.com/qqbnews
Youtube: youtube.com/channel/UCQFoLwHIQQbxf-eXDfRfTyg
АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” ахборот хизматиⓉ
Мавзуга оид
18:55 / 04.09.2023
ҚҚБ Бизнесни ривожлантириш банкига айлантирилди
18:55 / 27.12.2022
“Қишлоқ қурилиш банк”: ютуқларимиз асоси – ишонч!
10:26 / 08.10.2022
Жиззахда АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”нинг Жиззах минтақавий филиали собиқ бошқарувчиси 1,5 миллиард сўм кредитни ўзлаштириб юборди
17:00 / 03.06.2022