Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нормат Турсунов Зарафшон шаҳар ҳокимини жазолади
Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов фармойиши асосида Зарафшон шаҳар ҳокими Анвар Ражабовга ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида интизомий жазо қўлланилди. Бунга шаҳар ҳокимининг масъулиятсизлиги сабаб бўлган.
Вилоят раҳбарининг 27 декабрдаги фармойишига кўра, Зарафшон шаҳар ҳокими Анвар Ражабов зиммасига юклатилган вазифаларни таъминлашда масъулиятсизликка, сусткашликка ва эътиборсизликка йўл қўйган ҳамда меҳнат ва ижро интизомини бузган. Шу сабабли унга интизомий жазо қўлланилган. Ҳоким фармойишига вилоят прокуратурасининг 16 декабрдаги “Интизомий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида”ги қарори ва Анвар Ражабовнинг тушунтириш хати асос сифатида кўрсатилган.
Олдинроқ прокуратура Зарафшон шаҳар ҳокимининг 59 та фармойишини ҳақиқий эмас, деб топиш юзасидан судга ариза киритган ва апелляция судида ҳам ютқазганди.
Мавзуга оид
10:19 / 19.08.2024
Навоийда янги шаҳарча қурилишига тамал тоши қўйилди
19:27 / 01.06.2024
Теннис ўйнаган Турсунов, боғча очган Азимов ҳамда уй топширган Умрзоқов – ҳокимлар болалар кунини қандай ўтказди?
11:19 / 24.04.2024
Навоий ва Татаристон минерал-хомашё ресурсларини қайта ишлашда ҳамкорлик қилади
17:58 / 18.12.2023