Лукашенко қозоғистонлик намойишчиларга: «Ҳаммаси жиддийлашиб кетмасидан келишиб олиш керак»
Беларусь президенти Александр Лукашенко қозоғистонлик намойишчиларга мурожаат қилди. У музокаралар столига ўтириш лозимлиги, Тўқаев билан келишиш мумкинлигини айтди.
«Беларусь номидан баъзилар бандит деб ҳам атаётган қозоғистонлик намойишчиларга мурожаат қилмоқчиман: шовқин кўтардингиз, тўполон қилдингиз, энди бас қилинг. Ҳаммаси жиддийлашиб кетмасидан келишиб олиш керак. Бу президент билан келишса бўлади. У ақлли, дипломат одам.
Қозоғистонликлар тушуниши керакки, бу уларнинг давлати, бошқа давлат бўлмайди. Давлатни ағдаргандан кейин уни яна тиклаш керак бўлади. Халқ тили билан айтганда, пайдо бўлган ёриқни ёпиш учун ҳарбийлар олдига бош уриб бориш ва кечирим сўраб, ҳукумат билан музокаралар столига ўтириш керак.
Бу биз учун навбатдаги дарс бўлди. Биз билан нималар бўлиши мумкин бўлганини тушуниб етдик», деди Лукашенко.
Мавзуга оид
20:49 / 11.11.2024
Беларус расман БРИКС бўйича шерик давлат мақомини олди
22:17 / 07.11.2024
Лукашенко яна 31 нафар сиёсий маҳбусни афв этди
14:30 / 05.11.2024
Лукашенко: РФ Беларус орқали Полша, Литва, Латвия ва Украинага ҳужум қилмоқчи эмас
13:10 / 24.10.2024