Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистон Қозоғистонга 200 нафар ҳарбий жўнатади
Тожикистон ташқи ишлар вазирлиги мамлакат КХШТга аъзолик доирасида Қозоғистонга ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилган.
Тожикистон Қозоғистонга КХШТ кучлари таркибида 200 нафар ҳарбий хизматчисини жўнатади. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб РИА «Новости» хабар берди.
«Барча ҳарбий хизматчилар тинчликпарвар кучлар таркибига киради. Улар КХШТнинг антитеррор машғулотларида бир неча марта иштирок этган», — деган манба.
Манбанинг қўшимча қилишича, ҳарбийлар тартиб сақлаш ва объектларни қўриқлашда ёрдам беради.
Шу билан бирга, Тожикистон ташқи ишлар вазирлиги мамлакат КХШТга аъзолик доирасида Қозоғистонга ёрдам берилишини маълум қилган.
Аввалроқ Қозоғистонга КХШТ коллектив кучлари таркибидаги Россия ҳаво-десант қўшинлари етиб келгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
21:25 / 25.05.2025
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан 100 дан ортиқ ўлик тюлен топилди
21:27 / 23.05.2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон 4 та чегара постида юк автомобиллари ҳаракатини йўлга қўймоқчи
20:41 / 23.05.2025
ФХХ Қозоғистон фуқароларининг Россияга киришини тақиқлай бошлади
08:50 / 22.05.2025