Назарбоев Хавфсизлик кенгаши раислигини ихтиёрий равишда топширган — элбошининг матбуот котиби
Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев ўз ихтиёри билан Хавфсизлик кенгаши раҳбарлигидан кетишга қарор қилган. Бу ҳақда Назарбоевнинг матбуот котиби Айдос Укибайнинг баёнотига асосланиб, «Интерфакс» агентлиги хабар берди.
Элбоши матбуот котибининг сўзларига кўра, Назарбоев «тартибсизликлар ва террор мамлакат раҳбариятидан оперативлик, қатъият ва муросасизлик билан жавоб қайтарилишини талаб этишини яхши англаган».
Назарбоев ва Тўқаев доим «баррикаданинг бир томонида туриб, халқ, мамлакат ва миллат келажагини муҳофаза қилиши» қайд этилган.
У, шунингдек, ОАВ ва ижтимоий тармоқларда Назарбоев тўғрисида «ёлғон миш-мишлар ва провокацион хабарлар» тарқалаётганидан қайта огоҳлантирди.
Қозоғистонда норозилик намойишлари бошланганидан буён Нурсултон Назарбоевнинг ўзи бирор марта омма олдига чиқмади ва ҳеч қандай баёнот бермади. Унинг матбуот котиби аввалроқ Назарбоев Қозоғистонда эканини ва президент Қосим-Жўмарт Тўқаев билан алоқада бўлиб турганини айтган, элбоши барчани президент атрофида бирлашишга чақиришини қўшимча қилганди.
Нурсултон Назарбоев 2019 йилда Қозоғистон президенти лавозимини тарк этгач, Хавфсизлик кенгашининг раҳбари бўлганди. У умрининг охиригача мазкур лавозим ваколатларига эга эди. Қозоғистонда газ нархи ошиши сабабли бошланган норозилик намойишлари фонида 5 январь куни Қозоғистоннинг амалдаги президенти Тўқаев Назарбоевнинг ўрнига Хавфсизлик кенгаши раиси ваколатларини ўзига олганини маълум қилди.
Мавзуга оид
21:23 / 13.11.2024
Дунёдаги зарарли чиқиндиларнинг бор-йўғи 1 фоизи Марказий Осиё мамлакатларига тўғри келади – Тўқаев
21:02 / 17.10.2024
Россияни ҳарбий жиҳатдан енгиб бўлмайди — Тўқаев
20:51 / 16.10.2024
Қозоғистон BRICS аъзоси бўлишдан бош тортди
17:06 / 06.10.2024