“Давлат тилида иш юритиш” қўлланмаси қорақалпоқ тилида чоп этилди
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги Давлат тилини ривожлантириш департаментининг буюртмасига биноан қорақалпоқ тилида тайёрланган “Mámleketlik tilde is júrgiziw” (давлат тилида иш юритиш) амалий қўлланмаси чоп этилди. Бу ҳақда Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги Давлат тилини ривожлантириш департаменти хабар берди.
Таъкидланишича, “Mámleketlik tilde is júrgiziw” (давлат тилида иш юритиш) амалий қўлланмаси биринчи марта қорақалпоқ тилида нашрдан чиққан. Унгача қорақалпоқ тилида расмий ҳужжатлар учун амалий қўлланма бўлмаган.
Янги китоб Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан Тошкент шаҳрида 1000 нусхада чоп этилган.
Уни Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази Қорақалпоғистон ҳудудий бўлинмасининг тажрибали профессор-ўқитувчилар нашрга тайёрлаган.
Маълумот учун, қўлланма М.Аминов, А.Мадвалиев, Н.Маҳкамов, Н.Маҳмудов, Й.Одилов томонидан тузилган «Давлат тилида иш юритиш» (2021) амалий қўлланмасини ва M.Dавлетов, Ш.Абдиназимовнинг «Qaraqalpaq tiliniń orfografiyalıq sózligi» (2020) имло луғатини бошчиликка олиб ишлаб чиқилган.
Мавзуга оид
21:43 / 22.10.2024
“Ўзимиз ўзбек тилини яхши билмаймиз” – фаоллар давлат тили мавқейи ҳақида нима дейди?
17:58 / 21.10.2024
“Тил – ҳар қандай халқ учун ўта ҳассос ва таъсирчан масала” — Шавкат Мирзиёев
20:34 / 31.08.2024
“Аввало ўзбек тилида ёзилсин” — Бухорода реклама баннерлари ва лавҳалар нега олиб ташланяпти?
22:26 / 15.02.2024