Ўзбекистон | 20:28 / 18.01.2022
5148
1 дақиқада ўқилади
Истанбулдан Урганчга келаётган рейс ноқулай об-ҳаво туфайли Тошкентга йўналтирилди
18 январь куни Туркиянинг Истанбул шаҳридан Урганч шаҳрига учаётган рейс мажбурий тарзда Тошкентга йўналтирилади. Бу ҳақда Uzbekistan Airways хабар қилди.
Қайд этилишича, бунга ноқулай об-ҳаво шароити сабаб бўлган. Рейсдаги барча 98 нафар йўловчи меҳмонхонага жойлаштирилади. Ушбу йўловчилар 19 январь куни HY-051 рейси билан Урганчга парвоз қилади.
Шунингдек, Урганчда бўлиб турган ноқулай об-ҳаво туфайли HY-054 Урганч—Тошкент рейси бекор қилинди. Ушбу рейс йўловчилари 19 январь куни HY-052 рейси билан Тошкентга парвоз қилади.