Ўзбекистон | 12:11 / 24.01.2022
2096
1 дақиқада ўқилади

Навоийда пул эвазига ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахслар қўлга олинди

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Навоий шаҳрида фуқарони 2 000 АҚШ доллари эвазига автобазага ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахслар ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, НКМКга қарашли 3-автобаза ишчиси З.Ғ. фуқаро М.М. билан тил бириктириб, фуқаро С.ни 2 000 АҚШ доллари эвазига автобазага ҳайдовчи вазифасига ишга киритиб қўйишмоқчи бўлишган. Улар келишилган пулнинг 700 АҚШ долларини олган вақтида департамент ҳамда ДХХнинг Навоий шаҳар бўлимлари томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда ушланган. 

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Олдинроқ Навоийда 50 миллион сўмга 10 гектар ер олиб бермоқчи бўлган шахс қўлга олинганди.

Мавзуга оид