Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шолц Европа Россия билан жиддий мулоқотга тайёрлигини билдирди
Олаф Шолцнинг сўзларига кўра, НАТО Россияга хавфсизлик масалалари бўйича аниқ таклифларни берган.
Европа Россия билан хавфсизлик масалалари бўйича жиддий мулоқотга тайёр. Бу ҳақда Германия канцлери Олаф Шолц Литва президенти Гитанас Науседа ҳамда Эстония ва Латвия бош вазирлари Кая Каллас ва Кришянис Каринш билан учрашувидан олдин маълум қилди.
"Биз Россиядан минтақадаги кескинликни пасайтириш учун аниқ қадамларни кутмоқдамиз. Ҳозирда деэскалация зарур. Шу билан бирга, Европа хавфсизлиги масалалари бўйича Россия билан жиддий мулоқотга тайёрмиз", - деди у.
Шолцнинг сўзларига кўра, НАТО Россияга бу борада аниқ таклифларни берган.
"Россия ушбу қийин вазиятда ЕИ ва НАТО иттифоқчиларининг бирдамлиги ва қатъийлигини паст баҳоламаслиги керак", - деди у.
Мавзуга оид
09:36 / 27.05.2025
Шимолий Европа давлатлари Россия томонидан хавфни кўрмоқда
12:24 / 22.05.2025
Лавров Европани АҚШга санкцияларни кучайтириш учун босим ўтказишда айблади
14:23 / 17.05.2025
АҚШ Европадаги қўшинлари сонини камайтиришни кўриб чиқмоқчи
08:40 / 13.05.2025