Ўзбекистон | 14:30 / 18.02.2022
1906
1 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистонда ҳокимият вакили карантин қоидаларини бузиб, 4 нафар болакайга коронавирус юқтирди

Тахиатош тумани ҳокимлиги мутахассиси карантин қоидаларини бузган. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси хабар берди.

Фото: KUN.UZ

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 9 феврал куни Тахиатош тумани ҳокимлиги мутахассиси У.Ф. коронавирус инфекцияси билан касаллангани сабабли уй карантинида бўлиши шарт бўлган. Аммо ҳокимлик вакили бунга қарамай жамоат жойи ҳисобланган Тахиатош тумани “Болалар уйи”га ўз хизмат вазифаси юзасидан борган. Аниқланишича, бунинг оқибатида “Болалар уйи” тарбияланувчиларидан 4 нафар болакай касалланган.

Ҳолат юзасидан Тахиатош тумани ҳокимлиги мутахассиси бўлатуриб карантин қоидаларини қўпол тарзда бузгани учун У.Ф. маъмурий жавобгарликка тортилган. Унга энг кам иш ҳақининг 20 баробари миқдорида жарима жазоси қўлланган.

Коронавирус инфекциясини юқтирган “Болалар уйи”нинг 4 нафар тарбияланувчиси ва ҳокимлик вакилининг саломатлиги ҳақида ҳозирча қўшимча маълумот берилмади.

Бундан олдин Қорақалпоғистонда янги туғилган чақалоқ кўчага ташлаб кетилганди.

Мавзуга оид