Ўзбекистон | 15:46 / 21.02.2022
5951
1 дақиқада ўқилади

Фарғонада иккита “Neхia 3” машиналари тўқнашди

Фото: ЙҲХББ матбуот хизмати

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида йўловчилардан бири тан жароҳати олиб, шифохонага мурожаат қилган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, 20 февраль куни соат 23:30 ларда, Фарғона шаҳри Қувасой кўчасида 2000 йилда туғилган Ю.Р. ”Neхia 3” русумли автомобилини бошқариб кетаётиб, бошқарувни йўқотиб, йўлни ажратувчи бетон тўсиқдан ўтиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган, 1998 йилда туғилган К.Х. бошқарувидаги ”Neхia 3” русумли автомобиль билан тўқнашув содир этган. Оқибатда К.Х. бошқарувидаги ”Neхia 3” русумли автомобиль йўловчиси, 1993 йилда туғилган Д.С. “Чап сон суяги ёпиқ синиши” ташхиси билан тан жароҳати олиб, шифохонага мурожаат қилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Абдували Қурбонов
Тайёрлаган Абдували Қурбонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид