Спорт | 16:52 / 24.02.2022
23261
1 дақиқада ўқилади
Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон миллий жамоаси гуруҳдаги рақибларини билиб олди
2023 йилда Хитой майдонларида бўлиб ўтувчи Осиё Кубогининг якуний саралаш босқичига қуръа ташланди.
2023 йилда Хитой майдонларида бўлиб ўтувчи Осиё кубогининг якуний саралаш босқичига қуръа ташланди.
ОФК футбол тадбирлари бўлими бошлиғи ўзбекистонлик Аваз Бердиқулов томонидан ўтказилган қуръада Ўзбекистон миллий жамоаси «C» гуруҳидан ўрин олиши маълум бўлди.
Ушбу гуруҳда «оқ бўрилар»га Таиланд, Мальдив ороллари ва Шри Ланка рақиблик қилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий жамоасининг Осиё кубоги саралашидаги учрашувлари Наманган шаҳридаги «Марказий» стадионида бўлиб ўтади. Миллий жамоа ўйинлари 8, 11 ва 14 июнь саналарида ўтказилиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
18:20 / 29.10.2024
Акрам Афиф — Осиёда йилнинг энг яхши футболчиси!
17:46 / 29.10.2024
Аббосбек Файзуллаев — Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси!
12:55 / 10.01.2024
Рауф Инилеевни қитъада йил мураббийига айлантирган турнир. ОФК президенти Ўзбекистондан нега узр сўраганди?
14:47 / 03.11.2023