Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Солиқ қўмитаси ўзбекистонликларга 15 млрд сўм кешбэк тўлади
Давлат солиқ қўмитаси истеъмолчиларга 15,1 млрд сўм кешбэк тўлангани ҳақида маълум қилди.
Қайд этилишича, дастлабки 86,7 минг нафар истеъмолчига 15,1 млрд сўм кешбэк тўлаб берилди.
Шу билан бирга, ўтган ой мобайнида 276 302 та харид чекига ҳисобланган яна 5,4 млрд сўмдан ортиқ кешбэк тўланмасдан қолмоқда.
Бунга 17 517 та тадбиркорлик субъектларининг солиқ ҳисоботларидаги камчиликлар сабаб бўлаётгани айтилган:
2 763 та тадбиркор (ҳисобланган кешбэк - 2,6 млрд сўм) ҳисоботларида чек маълумотлари тўлиқ акс эттирилмаган;
12 406 та тадбиркор (ҳисобланган кешбэк - 1,4 млрд сўм) умуман ҳисобот топширмаган;
2 348 та тадбиркорнинг 1 млн сўмдан юқори солиқ қарзи мавжуд (ҳисобланган кешбэк - 1,4 млрд сўм).
Тадбиркорлик субъектлари томонидан солиқ ҳисоботлари топширилиши, камчиликлар тузатилиши ҳамда қарздорлиги камайиши бўйича кунлик ўзгаришлар реал вақт режимида инобатга олиниб, ҳисобланган кешбэк суммаси тасдиқланади, дейилади маълумотда.
“Истеъмолчилар диққатига! Харидни амалга оширганда чек талаб қилинг ва харид суммасидан 1 фоиз кешбэкка эга бўлинг. Кешбэк чекни рўйхатдан ўтказган шахсга ҳисобланади.
Ҳурматли фуқаролар, харид чекларини талаб қилиб савдо, умумий овқатланиш ва маиший хизмат кўрсатиш соҳасида жамоатчилик назорати ўрнатилишига ўз ҳиссангизни қўшинг, бундан манфаатдор бўлинг ва ҳуқуқларингиз посбонига айланинг!”, дейилади ДСҚ хабарида.
Мавзуга оид
11:39 / 05.05.2025
Кам таъминланган оилаларга 19 млрд сўмдан ортиқ ҚҚС қайтарилди
21:57 / 26.04.2025
2024 йилнинг энг очиқ ва энг ёпиқ давлат ташкилотлари маълум қилинди
20:09 / 01.04.2025
2027 йилдан бошлаб санъаткорлардан даромад солиғи мажбурий ундирилади – Солиқ қўмитаси
19:00 / 17.03.2025