Жаҳон | 14:54 / 28.02.2022
13910
1 дақиқада ўқилади

Европада газ нархи 36 фоизга қимматлади

Газ нархи Россияга қарши санкциялар киритилиши фонида ошмоқда.

Фото: Reuters

Европада газ нархи кескин кўтарилди. Нидерландиядаги TTF ҳабида апрел фьючерси учун 1 минг куб метр газ нархи 1506 доллардан ошди

Кейинроқ нарх пасайиб, 1 минг куб метр газ баҳоси 1100 долларга тушди.

Газ нархи Россияга қарши санкциялар киритилиши фонида ошмоқда: якшанба куни АҚШ ва ЕИ Россиядаги айрим банкларни SWIFT халқаро банклараро тўловлар тизимидан узишини эълон қилди.

Европада газ нархи ўтган йилнинг ёзидан буён рекордларни янгиламоқда. Рекорд нарх 2021 йил 21 декабрда қайд этилган, ўшанда минг куб метр газ баҳоси 2190 долларгача кўтарилганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид