Наврўз муносабати билан ички саёҳат учун қатор чегирмалар эълон қилинди
Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан Наврўз байрами муносабати билан 2022 йил 19-23 март кунлари ички туризм йўналишидаги саёҳатлар учун қатор чегирмалар жорий қилинди. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати Kun.uz’га хабар берди.
Унга кўра,
«1. “Uzbekistan Airways” AJ томонидан Республика аҳолиси учун ички республикалараро қатновларга барча турдаги тарифларга 50 фоиз чегирма жорий қилинди. (2022 йил 03 март 6.2.2-2021-1.14-сонли хат):
2. “O‘zbekiston temir yo‘llari” AJ томонидан республиканинг барча ички қатновлари учун:
- – нафақахўрлар, ногиронлар, 1941-1945 йил уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган фуқаролар учун – 50 фоиз;
- – олий ўқув юртлари талабалари, мактаб ўқувчилари, коллеж ва лицей талабалари, ИИВ, МВ, ДХХ, ДСҚ ва ДБХ махсус таълим муассасалари талабалари учун – 15 фоиз;
- – оилаларга (икки ва ундан ортиқ киши – эри ва рафиқаси, эр ёки рафиқаси ва
- 18 ёшгача бўлган фарзандлари, отаси ёки 18 ёшга тўлмаган боласи бўлган она) (никоҳ гувоҳномаси ва қариндошликни белгиловчи ҳужжатлар нусхаси тақдим этилган ҳолда) учун – 15 фоиз;
- – коллектив (ҳамкасбларга) гуруҳдагилар учун – 15 фоиз;
- – “Афросиёб” тезюрар электропоездларида барча тоифадаги йўловчилар учун - 10 фоиз чегирмалар жорий қилинди (2022 йил 10 март 01/22-сонли хат).
3. “Вақф” хайрия жамоат фонди тасарруфидаги пуллик кириш чипталари жорий қилинган зиёратгоҳларига катталар учун 20 фоиз ҳамда ёшлар учун 50 фоиз чегирмалар жорий қилинди. (2022 йил 4 мартдаги 111-сонли хат);
Шу билан бирга, республика бўйлаб жойлашган музейлар, меҳмонхоналар, овқатланиш шохобчалари томонидан бериладиган (ихтиёрий) чегирмалар ҳамда режалаштирилган тадбирлар, Ички туризм йўналишида фаолият олиб борувчи туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари рўйхати иловага мувофиқ юборилмоқда», – дейилади хабарда.
Таъкидланишича, ички туризмни ривожлантиришга хизмат қилувчи ушбу чегирмалар Ўзбекистон Президентининг «2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги фармони, шунингдек «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилмоқда.
Мавзуга оид
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
10:26 / 03.11.2024
Ўзбекистонга хориждан келган сайёҳлар сони маълум қилинди
22:45 / 24.10.2024
2024 йилда Ўзбекистонга келган сайёҳлар сони маълум қилинди
17:47 / 15.10.2024