Audi заводларидан бири бутловчи қисмлар етишмовчилиги сабабли фаолиятини вақтинча тўхтатди
Қайд этилишича, заводга Украинадан олиб келинувчи бутловчи қисмлар етишмаяпти, бундан ташқари, пандемия сабабли логистиканинг бузилиши ва яримўтказгичлар етишмовчилиги ҳали ҳам ўз таъсирини кўрсатмоқда.
Audi компанияси етказиб бериш тизимидаги узилишлар сабабли Германиянинг Неккарзулм шаҳридаги заводи ишини тўхтатди. Бу ҳақда завод вакилига таяниб Automotive News Europe хабар берди.
Нашр суҳбатдошининг сўзларига кўра, заводга Украинадан олиб келинувчи бутловчи қисмлар етишмаяпти, бундан ташқари, пандемия сабабли логистиканинг бузилиши ва яримўтказгичлар етишмовчилиги ҳали ҳам ўз таъсирини кўрсатмоқда.
Мазкур корхонада Audi A6, A7, A4, A5 моделлари ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган.
Неккарзулмдаги завод душанбадан буён ишламаяпти. Бу 25 мартгача давом этиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
20:49 / 16.09.2024
Брюсселда Audi заводининг ёпилишига қарши иш ташлашлар бўлиб ўтди
13:21 / 28.06.2023
«Дизелгейт»: Audi компаниясининг собиқ раҳбари шартли қамоқ жазосини олди
15:49 / 08.09.2022
Тошкентда Audi e-tron GT ЙТҲга учради. Унинг тахминий нархи 140 минг доллардан ошади
18:08 / 16.06.2022