Ўзбекистон | 14:20 / 17.03.2022
9588
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда йўл четидаги темир устунга бориб урилган автомобил ҳайдовчиси вафот этди

Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида ўлим билан якун топган йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабарида айтилган.

Фото: ИИББ ахборот хизмати

Маълум қилинишича, 17 март куни тахминан соат 04:00 да Бектемир тумани Ҳусайн Бойқаро ва Бектемир кўчалари чорраҳасида 1959 йилда туғилган ҳайдовчи «Газ 2410» русумли автомашинада ҳаракатланиб кетаётган бўлган.

Қайд этилишича, ҳайдовчи ҳаракат вақтида руль бошқарувини йўқотган ҳамда йўл четидаги темир устунга бориб урилган. 

Натижада, ҳайдовчи олган тан жароҳатлари сабабли воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодекси 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Ҳурматли ҳайдовчилар! Йўлларда ҳаракатланаётганда ҳушёр бўлинг ҳамда йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилинг. Транспорт воситаси техник ҳолатига эътиборли бўлинг. Ҳаётингиз ва соғлиғингизга бефарқ бўлманг», дейилади ИИББ хабарида.

Мавзуга оид