Жаҳон | 14:25 / 18.03.2022
15216
3 дақиқада ўқилади
Марина Овсянникова Биринчи канални тарк этди
Жонли эфирда урушга қарши намойиш билан чиққан Россиянинг «Биринчи канал» муҳаррири Марина Овсянникова ишдан бўшади.
Биринчи канал ходими, жонли эфир вақтида урушга қарши акция уюштирган Марина Овсянникова ишдан бўшаш тўғрисида ариза ёзган. Бу ҳақда унинг манфаатларини ҳимоя қилувчи адвокат Сергей Бадамшин хабар берди.
Унинг қўшимча қилишича, аризани у канал таҳририяти билан ҳамфикр бўлмагани учун ўз ихтиёри билан ёзган.
- 14 март куни Биринчи канал халқаро бўлими муҳаррири Марина Овсянникова «Время» дастури жонли эфири вақтида студияга плакат ушлаган ҳолда кириб келганди, унда шундай ёзилганди: «No war. Урушни тўхтатинг. Пропагандага ишонманг. Бу ерда сизни алдашмоқда. Russians against war». У эфирда кейинги сюжетга ўтилгунига қадар бир неча бор шундай такрорлаганди: «Урушни тўхтатинг! Урушга йўқ!»
- Шундан сўнг журналистнинг олдинроқ ёзиб олинган видеомурожаати тарқалди. «Ҳозирда Украинада бўлаётган воқеалар - бу жиноят. Россия - босқинчи мамлакат. Ва бу жиноят учун масъулият фақат бир кишининг виждонига ҳавола. Бу одам - Владимир Путин», - деган у. Овсянникова «Россия биродаркушлик урушини зудлик билан тўхтатиши зарурлиги»ни айтиб, россияликларни урушга қарши митингларга чиқишга чорлаганди. Кремль ушбу ҳаракатга «безорилик» деб таъриф берган.
- 15 март куни Москва Останкино суди Овсянниковани жиноят кодексининг тегишли моддаси бўйича айбли деб топган ва унга нисбатан 30 минг рубль жарима жазосини тайинлаган. Суддан кейин Овсянникова полицияда уни 14 соат давомида сўроқ қилишгани, аммо юридик ёрдам олиш ва яқинлари, оила аъзолари билан суҳбатлашишга шароит яратиб беришмаганини айтган. Журналист ушбу ҳаракатидан кейин уни қўллаб-қувватлаганларга миннатдорчилик билдирган.
- ТАСС ва Baza манбалари маълумотига кўра, журналистга нисбатан Россия армияси тўғрисида фейк тарқатиш ҳақидаги янги модда бўйича терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
- Франция президенти Эммануэль Макрон мамлакат Марина Овсянниковага сиёсий бошпана ва дипломатик ҳимояни таъминлашга тайёрлигини маълум қилган.
Мавзуга оид
13:09 / 13.01.2023
Марина Овсянникова Россия пропагандаси ҳақида китоб ёзди
08:00 / 21.10.2022
Москва суди Марина Овсянниковани сиртдан ҳибсга олди
20:52 / 10.08.2022
Марина Овсянниковага армия ҳақидаги «фейклар» иши бўйича айблов қўйилди
14:33 / 10.08.2022