Ўзбекистон | 08:21 / 29.03.2022
6073
3 дақиқада ўқилади

Фавқулодда ҳолат даврида кучишлатар тузилмалар ходимларига оширилган коэффициентда маош тўланиши белгиланмоқда

Фото: Kun.uz

Вазирлар Маҳкамасининг “Фавқулодда ҳолат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Қуйидагилар:

  • “Фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудудда авария-қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни амалга ошириш ҳамда таъминлаш учун банд бўлмаган аҳолини жалб этиш ва уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида”ги низом;
  • “Фавқулодда ҳолатни жорий этиш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолатлар натижасида ҳамда бундай ҳолатларни йўқ қилиш ёки уларнинг оқибатларини бартараф этиш чоралари қўлланилиши оқибатида жабрланган шахсларга зарур ёрдамни кўрсатиш ва етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида”ги низом;
  • “Фавқулодда ҳолатни таъминлашда (сақлаб туришда) иштирок этган шахсларни ҳисобга олиш, шунингдек, мазкур шахсларга нисбатан қўшимча кафолатлар ва компенсациялар қўллаш тартиби тўғрисида”ги низом;
  • “Фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудудда халқаро инсонпарварлик ёрдамини амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланади.

Белгиланишича, фавқулодда ҳолат режимини таъминлашда (сақлаб туришда) иштирок этган шахсларга:

  • фавқулодда ҳолат даврида Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардияси ҳарбий хизматчи ва ходимларининг пул таъминот маошлари (лавозим маоши ва ҳарбий (махсус) унвон маоши йиғиндиси), шунингдек давлат органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг лавозим маошлари миқдори 1,5 ошириш коэффициенти қўлланилади;
  • Қуролли Кучлар ҳарбий хизматчи ва шаҳодатланган ходимлари ҳамда Ички ишлар органлари ходимларига пенсия тайинлаш учун хизмат стажини ҳисоблашда бир куни уч кунга тенглаштирилиб ҳисобланади;
  • фавқулодда ҳолат режимини сақлаш билан боғлиқ топшириқларни бевосита амалга ошириш давомида олган ярадорлиги, контузияси ва жароҳатланганлиги оқибатида госпитал ва бошқа даволаш муассасаларида бўлган ходимлар ушбу даврдаги хизмат (ҳарбий хизмат) муддати бир куни уч кунга тенглаштирилиб ҳисобланади.

Мавзуга оид