Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳонгконг авиакомпанияси дунёдаги энг узун авиарейсни амалга оширади
Оралиқ масофа 16 минг километрдан ортиқ бўлиб, йўловчилар 17 соатга яқин вақт давомида парвоз қилади.
Cathay Pacific авиакомпанияси Россия осмонини четлаб ўтиб Ню-Йоркдан Ҳонгконгга дунёдаги энг узун авиарейсни амалга ошира бошлайди, деб хабар берди Bloomberg.
Қайд этилишича, йўловчилар 17 соатга яқин вақт давомида парвоз қилади.
Авиакомпания Украинадаги низо боис йўналишни ўзгартиришга мажбур бўлди, деб ёзади агентлик.
Илгари Cathay Pacific самолётлари Арктика ва Россия орқали парвоз қилган бўлса, эндиликда лайнерлар Атлантика океани, Буюк Британия, Жанубий Европа ва Марказий Осиё орқали учишига тўғри келади.
Оралиқ масофа 16 минг километрдан ортиқ бўлиб, у дунёдаги энг узун маршрутга айланади. Ҳозирда Singapore Airlines самолётлари Сингапурдан Ню-Йорккача 15 минг километрдан ортиқ масофани босиб ўтади.
Мавзуга оид
18:34 / 26.05.2025
Ўзбекистонда яна бир янги авиакомпания иш бошлади
14:46 / 19.05.2025
Авиачипталарнинг сунъий тақчиллигини келтириб чиқарган авиакомпаниялар жавобгарликка тортилади
15:52 / 14.04.2025
UzAirways йўловчига махсус овқат бермагани учун жавоб беришига тўғри келди
18:07 / 17.02.2025