21-меҳрибонлик уйида болалар норозилик намойиши уюштирди – вазирлик муносабат билдирди
Тошкент шаҳридаги 21-меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ходимлардан бирига эътироз билдирган. Халқ таълими вазирлиги ҳозир муассасада ҳолат яхши эканини билдирди.
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги 21-сонли меҳрибонлик уйи болалари йиғилиб панжара ортидан “Кетинг” деб бақирган видеолар тарқалди. Видеолардан бирида болалар муассаса ҳамшираси Клара опадан норози эканини, бу ходим улар билан қўпол муомалада бўлишини айтишган.
Халқ таълими вазирлиги ҳолатга муносабат билдирди.
“Тошкент шаҳридаги 21-меҳрибонлик уйида юзага келган вазият юзасидан ушбу муассасага Вазирлар Маҳкамасининг мутасаддилари, Болалар бўйича омбудсман, Халқ таълими вазирлиги раҳбарияти, Тошкент шаҳар ҳокими, Миллий гвардия, шаҳар прокуратураси ва тегишли мутасаддилар муассасага келган ҳолда вазиятни ўргандилар.
Ўрганилганда муассаса тарбияланувчилари томонидан ходимлардан бирига нисбатан эътироз кайфияти шакллангани аниқланди”, дейилади вазирлик муносабатида.
Қайд этилишича, ҳозир меҳрибонлик уйида муҳит барқарор, тарбияланувчилар кун тартиби бўйича шуғулланмоқдалар, вазият назоратга олинган.
Мавзуга оид
22:15 / 04.09.2024
Грета Тунберг Ғазо секторидаги урушга қарши ўтказилган норозилик акциясида ҳибсга олинди
19:16 / 04.04.2023
“Меҳрибонлик уйидаги муҳит бўйича олдинроқ тегишли органларга маълумот берганмиз” – Миллий гвардия масъули
15:16 / 17.05.2022
Болалар намойиш уюштирган 21-сон Меҳрибонлик уйи директори ишдан бўшатилди. Прокуратура жиноий иш қўзғатган
15:26 / 10.05.2022