Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янги Ўзбекистон университетига янги ўқув йилида 300 талаба қабул қилинади
Янги Ўзбекистон университетида 2022/23 ўқув йили учун қабул 25 апрелдан бошланган. Янги ўқув йилида бошқарув факультети очилиб, саноат бошқаруви йўналишига ҳужжатлар қабул қилинади.
Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Янги Ўзбекистон университетида 2022/23 ўқув йили учун қабул жараёнлари бошланди, деб хабар бермоқда агентлик матбуот хизмати.
Янги ўқув йилида бошқарув факультети очилиб, муҳандислик факультетида янги йўналиш – нано ва илғор материаллар муҳандислиги ташкил қилинади. Жами 300 нафар талаба қабул қилинади.
Имтиҳон 21 июл куни Cambridge Assessment International education ташкилоти томонидан ўтказилади. Имтиҳонлар ҳар бир йўналишлар кесимида қуйидаги фанлардан бўлиб ўтади:
- Кимё муҳандислиги – математика, кимё
- Механика муҳандислиги – математика физика
- Дастурий таъминот муҳандислиги – математика, физика
- Нано ва илғор материаллар муҳандислиги – математика, физика, кимё
- Саноат бошқаруви – математика, тандиқий ва мантиқий фикрлаш.
Аризалар https://admissions.newuu.uz/ сайти орқали қабул қилинади. Қабул 20 июнгача давом этади.
Мавзуга оид
16:29 / 25.03.2025
Муддатидан олдин қандай қилиб талаба бўлиш мумкин? – иқтидорли абитуриентлар учун ноёб имконият
10:00 / 01.05.2024
“Янги Ўзбекистон“ университети талабалари дунёнинг биринчи рақамли олийгоҳида амалиёт ўтайди
13:11 / 20.10.2021
Бу йил Янги Ўзбекистон университетининг барча талабалари грант асосида ўқиши маълум қилинди
11:29 / 11.08.2021