Ўзбекистон | 07:44 / 28.04.2022
7143
2 дақиқада ўқилади

Қоракўлчилик маҳсулотлари етиштирувчилар учун солиқ ва божхона имтиёзлари узайтирилди

“Республикада гўшт, жун ва сут йўналишидаги майда шохли молларни кўпайтириш ва тармоқ озуқа базасини мустаҳкамлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Қоракўлчилик тармоғини ривожлантириш бўйича кредит беришнинг қуйидаги тартиби белгиланди:

  • кредитлар Марказий банкнинг асосий ставкасига 4 фоизлик банк маржасини қўшиш орқали ҳисобланадиган ставка бўйича ажратилади;

кредитлар қуйидаги шартларда берилади:

  • тадбиркорларга хориждан гўшт, жун ва сут йўналишидаги қўй ва эчкилар харид қилиш учун – 5 йил муддатгача, шу жумладан 3 йиллик имтиёзли давр билан;
  • тадбиркорларга уларнинг озуқа цехлари (гранулятор)ни, гўшт, жун ва сут маҳсулотларини қайта ишлашни ташкил этиш бўйича лойиҳаларини молиялаштириш учун – 10 йил муддатгача, шу жумладан 3 йиллик имтиёзли давр билан;
  • хўжалик юритувчи субъектларга яйловларда чорва молларининг сувга бўлган эҳтиёжини қондириш учун сув чиқариш (қудуқлар бурғилаш ёки мукаммал таъмирлаш) ва сув иншоотига ресурс тежамкор ускуналар ўрнатиш учун – 5 йил муддатгача, шу жумладан 3 йиллик имтиёзли давр билан.

Ипак қурти уруғи, тут кўчатлари ва пилла етиштириш, пиллани қайта ишлаш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда қоракўлчилик билан шуғулланаётган субъектлар, қоракўлчилик маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналари ва қоракўлчилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар учун кўзда тутилган солиқ ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар 2023 йил 1 январдан 2026 йил 1 январга қадар узайтирилди.

Мавзуга оид