Жамият | 20:38 / 14.05.2022
12941
1 дақиқада ўқилади

Марғилонда юк машинаси ағдарилиши оқибатида бир киши ҳалок бўлгани хабар қилинди 

Хабарга кўра, автоҳалокатга 1997 йилда туғилган ҳайдовчининг тажрибасизлиги сабаб бўлган.

Марғилон шаҳрида мудҳиш автоҳалокат содир бўлгани хабар қилинди. 

Мухбир Далиев телеграм-каналида жойлаштирилган видеолавҳадан англашилишича, юк машинаси ағдарилиб кетган ва йўл четида турган енгил машиналарга келиб урилган. 

Кузатув камераси қайдидаги санага кўра, воқеа 13 май куни соат 23-40да содир бўлган. 

“1997 йилда туғилган ҳайдовчининг тажрибасизлиги сабаб бир инсон воқеа жойида вафот этган. Аввало, катта автомашиналарни шаҳар ичида ҳаракатланишини тақиқлаш керак. Иккинчидан, 35 ёшдан юқори ҳайдовчиларга бошқаришга рухсат бериш керак”, дейилади хабарда. 

Мавзуга оид